Мексикада журналист отиб кетилди
Мексиканинг Веракрус штати тоғли туманида журналист Хасинто Ромеро отиб кетилган. Қотиллик олдидан жиноятчилар унга бир неча бор таҳдид қилгани айтилмоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Oriestereo FM репортёри ва радиобошлавчиси камида икки ўқ билан ўлдирилган. У пайшанба куни эрталаб Икстачокитлан муниципалитетида ўзининг Nissan March автомобилида кетаётганда жиноятчиларнинг ҳужумига дуч келган", - деб ёзади CDP Noticias портали.
ОАВ тарқатган хабарга кўра, Ромеро Веракрус штатининг жанубий қисмида Тешуакан муниципалитети полицияси томонидан ҳокимият суистеъмол қилинаётгани ва муниципал мансабдорларнинг қариндошлари иштирокидаги можаролар ҳақида мақола эълон қилгандан кейин WhatsApp орқали таҳдидлар ола бошлаган.
Мексикада жорий йилнинг ўзида беш нафар журналист жиноятчилар қўлида ҳалок бўлди. Шу йилнинг июль ойида Сонора штатидаги янгиликлар порталининг хўжайини отиб кетилган эди.