Меирбекова Оксана Даировнанинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
Газ-турбинали двигатель ҳамда биогаз қурилмаси асосидаги когенератив энергия тизимлари мавзусида.
Меирбекова Оксана Даировнанинг 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича “Газ-турбинали двигатель ҳамда биогаз қурилмаси асосидаги когенератив энергия тизимлари” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг ҳимояси Фарғона давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.19.01 рақамли Илмий кенгашининг 2026 йил 22 август, соат 11:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 150107, Фарғона шаҳри, Фарғона кўчаси, 86-уй. Фарғона давлат техника университети
Тел.: (99873) 241-12-06, факс: (+99873) 241-12-06
e-mail: ilmiy-kengash@ferpi.uz