Меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсатининг “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор ижроси доирасида фуқаролик ишлари бўйича пойтахт судлари бўйича меҳнат низоларига ихтисослашган судьялар рўйхати тасдиқланди.
Тошкент шаҳар суди раёсати қарорига мувофиқ:
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг судьялари - Қосимов Ихтиёр Уралович, Қаюмов Ҳамиджон Журақулович, Шаропов Жамшид Бурҳонович, Ҳамроева Эльвира Дамировна;
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьялари - Раҳматов Аброр Алиевич, Бобораимова Мавлуда Мирзакаримовна;
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьялари - Ҳожиев Мақсуд Илхомович, Ҳайитова Адиба Ғофуровна;
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьялари - Гадоев Бекзод Ишқобилович, Ўтанбоева Лола Умирзоқовна;
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьялари - Мамаюсупов Жасурбек Баҳодирович, Мамараимова Гулруҳ Маҳмудовна;
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьялари - Солиева Зиёдахон Комилжоновна, Кенжаева Нигора Эсонбоевна жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб, меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар сифатида фаолиятини давом эттиради.
Н.Абдураимова,
ЎзА