Меҳнат муҳофазаси– долзарб масала
Тошкент туманидаги бир қатор корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши ҳамда норасмий ишлаётган фуқаролар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ташкил этилган назорат тадбирида асосий эътибор меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларга хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, инсон қадри ва саломатлиги йўлидаги ҳаракатларни шакллантиришга қаратилди.

Ҳозир ҳудудда кўп қаватли уйлар ва жамоат биноларини қуриш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бироқ айрим янги тураржой объектларида ишлаётган қурувчи ва ишчилар ҳимоя воситалари билан таъминланмаган. Биноларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган. Электр ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик чораларига амал қилинмаётган ҳолатлар такрорланиб турибди.

Шунингдек, баъзи ишчилар ҳали вояга етмагани ва оғзаки келишув асосида меҳнат қилаётгани аниқланмоқда.

Ўрганиш жараёнида 20 га яқин корхонада норасмий фаолият олиб бораётган 86 нафар ишчи- ходим билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузилиб, улар расман ишга қабул қилинди.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/u6DHUQf1MiI" title="Mehnat muhofazasi– dolzarb masala" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Мусаев, Д.Эрназаров(сурат),
ЎзА мухбирлари