Меҳнат кодексининг билимдонлари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ўтган йили янгидан кучга кирган Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини касаба уюшмалари фаолларига самарали етказиш ҳамда бу борада билимларини ошириш мақсадида “Меҳнат кодексини биласизми?” танлови ташкил этилди.
[gallery-15579]
- Танловда иштирокчилардан Меҳнат кодексига оид тест саволларига 15 дақиқа ичида тезкорлик билан жавоб бериш талаб этилди. Танлов жараёнида жами 375 та тест саволлари базаси яратилди. Шу тариқа барча саволларга тўғри жавоб берган 18 иштирокчи ғолиб бўлди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши бўлим мудири Аброр Отабоев.
Шундан сўнг ғолиблар иштирокида супер финал ўтказилди. Унда билим ва салоҳият бобида пешқадамлик қилган Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Фарида Мирзааҳмедова Меҳнат кодексининг энг билимдони деб топилди.
Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА