Меҳмонлар шариф шаҳарни айланди
Бухорода икки кун давомида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” масалаларига бағишланган халқаро форум бўлиб ўтди. Унда кўплаб хорижий давлатларнинг вакиллари, халқаро ташкилотларнинг спикерлари билан бирга Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг ҳам қатнашди.
Мартабали меҳмон, Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг ва унинг рафиқаси Бухоронинг қадимий диққатга сазовор жойларига ҳам ташриф буюрди. Улар кўҳна ва боқий Бухоронинг Пойи Калон мажмуасида, шунингдек, Сомонийлар мақбарасида бўлди. Меҳмонларга Бухоро, унинг тарихи, қадимий обидалар ҳақида сўзлаб берилди. Меҳмонларда шариф шаҳар катта таассурот қолдирди.

Уларга Бухоро вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ботир Зарипов ҳамроҳлик қилди.
Зариф Комилов, ЎзА