Меҳр-мурувват – энг кучли иммунитет
Ургут туманидаги Чағизмон маҳалласида яшовчи тадбиркор Аҳрор Ҳотамов эса эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган 40 оилага 2 тонна ун ва 200 литр пахта мойини эҳсон сифатида тарқатди.
Одамларга меҳр-оқибат кўрсатиш, бир оғиз ширин сўз билан бўлса-да далда бўлиш, уларни ҳушёрликка чақириш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Ана шундай дамда масъуллар билан бирга мурувватли кишилар, тадбиркорлар ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий воситалар тарқатмоқда.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва шаҳардаги “East oil” масъулияти чекланган жамияти айни чоғда карантин масканларида хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг оила аъзолари ҳамда кам таъминланган оилаларга 11 минг литр ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.
Ургут туманидаги Чағизмон маҳалласида яшовчи тадбиркор Аҳрор Ҳотамов эса эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган 40 оилага 2 тонна ун ва 200 литр пахта мойини эҳсон сифатида тарқатди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти жамоаси шу кунларда “Меҳрли қўллар” акциясини ўтказиб, Самарқанд шаҳрида истиқомат қиладиган 70 нафар кам таъминланган оилалар ва якка-ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олиб, уларга антисептик воситалар ва юз ниқоблари тақдим этди. Шунингдек, бу фуқароларнинг уйлари дезинфекция қилиниб, юқумли касалликнинг олдини олиш ва ундан ҳимояланиш қоидалари тушунтирилди.