Меҳр бор жойда – коронавирусга ўрин йўқ
Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан бошланган “Биз биргамиз” шиори остидаги хайрия тадбири ҳудуддаги барча туман ва шаҳарлар сингари Сардоба туманида ҳам давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан бошланган “Биз биргамиз” шиори остидаги хайрия тадбири ҳудуддаги барча туман ва шаҳарлар сингари Сардоба туманида ҳам давом этмоқда.

Туман ҳокими А.Хидиров томонидан хориждан юртимизга қайтарилиб, ўз уйларида карантинга олинган ва тиббий кузатувда бўлган фуқароларга 8 турдаги озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шахсий гигиена ҳамда тиббий ҳимоя ниқоблари етказилди.
Бундан ташқари, туман ҳокими бошчилигида барча сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар гуруҳларга бўлиниб, ҳудуддаги кам таъминланган, оиласида ногиронлиги бор, якка-ёлғиз қариялар ва эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олдилар ва улар озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шахсий гигиена ҳамда тиббий ҳимоя ниқоблари билан таъминланди.
– Коронавирус пандемияси халқимиз учун ўзига хос синов бўлди. Мана шундай вазиятда бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраш, мурувват кўрсатиш ниҳоятда муҳим деб ўйлайман. Инсонларнинг меҳри бир-бирига қаердаки кучли бўлса, ўша ерда коронавирусга ўрин қолмайди, – деди туман ҳокими А.Хидиров.
* * * * * *

Худди шундай – “Биз биргамиз” акцияси Сайхунобод тумани маҳаллаларида ҳам амалга оширилмоқда.
Хориждан юртимизга қайтарилган ва ҳозирда ўз уйида карантин шароитида бўлган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари учун туман ҳокимлиги томонидан 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Шунингдек, Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган 25 оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалар тарқатилди.