Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар “Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ишлаб чиқилади.
Лойиҳада меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий мақоми, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларининг кафолатлари, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими назарда тутилади.