Маймун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди
Шри-Ланкада ток тарқатиш қурилмаси ичига кириб қолган маймун бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти узилишига сабабчи бўлди, деди ушбу мамлакат энергетика вазири Кумара Жаякоди маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига.
– Жонивор тармоқ трансформаторига тегиниб, тизимда номутаносиблик келтириб чиқарди, – деди мулозим.
Кейинроқ вазирлик Панадурадаги тармоқ кичик станциясида кузатилган фавқулодда ҳолат туфайли орол бўйлаб таъминотда узилиш юзага келганини таъкидлади. Носозлик сабаб эрталаб бошланган таъмирлаш ишлари кечгача давом этган.