Мавлоно Румийнинг рисоласи янги талқинда чоп этилди
“Янги аср авлоди” нашриётида Мавлоно Румийнинг турли мажлисларда билдирган мазмундор ва ўткир фикрлари жамланган “Ичингдаги ичингдадур” номли рисоласи китоб ҳолида чоп этилди.
“Янги аср авлоди” нашриётида Мавлоно Румийнинг турли мажлисларда билдирган мазмундор ва ўткир фикрлари жамланган “Ичингдаги ичингдадур” номли рисоласи китоб ҳолида чоп этилди.
Жаҳон адабиётининг мумтоз сиймоларидан бири Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга беш муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирган. Улар орасида “Фийҳи ма фийҳи“ яъни “Ичиндаги ичиндадур” – Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоби алоҳида ажралиб туради.
Тўпламни таниқли адабиётшунос ва ёзувчи Улуғбек Ҳамдам ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган.
Китобда инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳияти очиб берилган.