Масжиддаги эҳсон қутисини ўмарган шахс қўлга олинди
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Паяриқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро О.А. содир этганлиги аниқланган.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 28 сентябрдан 29 сентябрга ўтар кечаси Ромитан тумани Азизон маҳалла фуқаролар йиғини Сарбистон қишлоғидаги «Хўжа Али Ромитаний» масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган 3 дона эҳсон қутиларни бузган ҳолда, эҳсон қилинган барча пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тегов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Паяриқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро О.А. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда фуқаро О.А. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.