Масъуллар "Сирдaрё ИЭС" қурилиши майдонида
Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Энергетика вазири Aлишер Султонов ва бошқа масъул мутахассислардан иборат делегация Сирдарё вилоятида барпо этилаётган янги ИЭС қурилиш майдонидаги жараён билан танишди.
Лойиҳа Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Янги ИЭС қурилиши 2021 йил 24 январда бошланган эди.
Қуввати 1500 МВт. бўлган Сирдарё иссиқлик электр станциясини қуришда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон энергетика соҳасида янги формат – давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ни жорий этиш натижаси бўлди.
Шу билан бирга, "ACWA Power" компанияси энг замонавий дизайн ечимлари ва энергияни тежайдиган технологиялардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу эса ушбу лойиҳанинг самарадорлигини 60 фоизга етказиш имконини беради. Мазкур иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун табиий газдан фойдаланадиган ҳозирги иссиқлик электр станцияларидан деярли икки баравар кўпроқ тежаш имконини беради.

Умумий тахминий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этадиган мазкур ИЭСнинг қурилиши Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси ўртасида 2020 йил март ойида имзолаган ҳамкорлик шартномаси асосида бошланди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
ЎзА.