Маск: Келажакда жуда кўп маданиятлар йўқолади
Америкалик тадбиркор Илон Маск фикрича, ер юзидаги кўплаб маданиятлар йўқ бўлиб кетади, чунки ҳозир баъзи мамлакатларда туғилиш даражаси жуда паст. Бу тахминни машҳур тадбиркор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида келтирган.
У масалага изоҳ бериб, бир неча мамлакатда туғилиш, ҳатто, анъанавий равишда демографик муаммога дуч келаётган Япониядагидан ҳам кам эканини таъкидлади.
Август ойи охирида “Terra Incognita: The Economics of a Shrinking World” – “Терра Инкогнита: Кичрайиб бораётган дунё иқтисодиёти” тадқиқотида 2026 йил дунё бўйлаб туғилиш даражаси тарихда биринчи марта бўшлиқни тўлдирувчи даражадан тушиши мумкинлиги таъкидланган эди.
Шундай ўзгариш давом этса, ер юзи аҳолиси демографик мувозанат туфайли тахминан 30 йил давомида ўсиб, 2056 йил тахминан 9 миллиард кишига етади ва сўнгра камая бошлайди.
Аввалроқ БМТ ҳисоботида 2084 йил инсоният тахминан 10,3 миллиард кишига етиши айтилган эди.
Шунингдек, Маск жаҳоннинг энг йирик иқтисодиётлари йўқ бўлиб кетиш йўлидалиги, бунга ҳам айнан туғилиш даражаси пастлиги сабаб эканини таъкидлаган.
– Европа Иттифоқининг 27 та мамлакатидан 21 тасида ўлим нисбати туғилиш даражасидан ошиб кетди, – деб ёзганди у. – Бу юртлар анчадан бери йўқ бўлиб кетиш йўлига тушган.
С.Раҳимов. ЎзА