Машҳур композитор Эннио Морриконе вафот этди
Италиялик машҳур композитор Эннио Морриконе 94 ёшида вафот этди, деб хабар тарқатди Rainews24 телеканали.
Италиялик машҳур композитор Эннио Морриконе 94 ёшида вафот этди, деб хабар тарқатди Rainews24 телеканали.
Аниқлик киритилишича, у бундан бир неча кун аввал тос суягини синдириб олган ва душанба куни Рим шаҳридаги клиникаларнинг бирида вафот этган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар ҳақида айтилмаяпти.
Эннио Морриконе Рим шаҳрида мусиқачилар оиласида дунёга келган. Ёш мусиқачи дастлабки фаолиятини тунги клубларда ва меҳмонхоналарда бошлаган, кейинчалик театрга ишга кирган. 1966 йилдан бошлаб киноларга мусиқа ёза бошлаган.
Морриконе ўзининг собиқ синфдоши Серджо Леоне, кейинчалик Бернардо Бертолуччи, Пьеро Паоло Пазолини, Дарио Орженто ва бошқа кино усталари билан ҳамкорлик қилгандан кейин машҳур бўлиб кетди.
Шундан кейин уни Голливудга таклиф этишди. Голливудда Морриконе Роман Полански, Оливер Стоун, Брайан де Пальма, Квентин Тарантина бошқа режессёрларнинг ленталарига мусиқа ёзди.
Морриконе жами 400 та фильм ва сериаллар учун мусиқа ёзган, икки марта “Оскар”, олган, тўққиз марта италиянинг “Давид ди Донателло” киномукофотига, уч марта “Олтин глобус", олти марта BAFTA совринларига сазовор бўлган.