Марсни иситиш усули таклиф қилинмоқда
Олимлар хулосасига кўра, қизил сайёра Цельсий бўйича тахминан 28 даража қиздирилса, муз эрийди ва митти организмлар гуллаб-яшнаши учун шароит юзага келади. Шунда инсон турмуш кечириши таъминланадиган қулай муҳит яратилади.
Хориж ОAВ маълум қилишича, Марс юзасининг учдан бир қисми сув билан қопланган. 600 минг йил аввал дарёлар оққан сайёра ҳозир ҳаёт учун мос келмайдиган даражада совуқ.
Йиллар давомида мутахассислар Марсни қандай иситиш йўлини топишга ҳаракат қилишди, аммо айни пайтгача таклиф қилинган технологиялар ўта қимматлиги сабаб амалга оширилиши қийинлиги эътироф этилган.
Эндиликда Чикаго, Иллинойсдаги Шимоли-ғарбий ҳамда Марказий Флорида университетлари ходимлари темир ва алюминийдан ҳосил қилинган заррачалар ёруғликни акс эттириб, иссиқликни ушлаб туриш учун ишлатилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Айни усул оддий, ялтироқ махсус заррачалар яратиш имконини бериши мумкин. Бу материаллар Марсга кўчирилиши шарт эмас, яъни операцияни амалга ошириш жуда қулай.
– Марсни иситиш ушбу сайёрани яшаш учун яроқли ҳолга келтириш йўлидаги илк зарур қадамдир, – дейди тадқиқотда иштирок этган Чикаго университети сайёрашуноси Эдвин Кайт. – Иссиқхона газини чиқаришга қаратилган аввалги концепциялар Марсда етишмайдиган улкан ресурслар талаб қиларди.
Қайд этилишича, атмосферага кўтариладиган Марс пардаси сайёрадаги оддий чангга қараганда анча секин жойлашади, яъни ерда узоқ вақт қолади.
– Тўғри, Марсни иситиш учун миллионлаб тонна ёруғлик керак, – қўшимча қилган эксперт. – Бинобарин, бу аввалги таклифлар доирасида қизил сайёрани глобал миқёсда иситиш учун талаб қилинган миқдордан беш минг баробар кам. Демак, ҳозир лойиҳани амалга ошириш имкони сезиларли даражада ошган.