Мароқли таътил
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 74-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган ёзги соғломлаштириш оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур оромгоҳда 100 нафардан зиёд ўқувчининг ёзги таътилни мазмунли ва мароқли ўтказиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Болалар учун кун давомида нонушта ва тушлик ташкил этилиб, уларнинг соғлом дам олиши ҳамда бўш вақтини самарали ўтказишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-29821]
Оромгоҳ дастуридан спорт мусобақалари, мусиқа машғулотлари, фан тўгараклари, интеллектуал ўйинлар ва турли маънавий-маърифий тадбирлар ўрин олган. Шунингдек, ўқувчилар мактаб кутубхонаси ҳамда замонавий компьютер хоналаридан ҳам фойдаланмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, ёзги таътилни мазмунли ташкил этиш, болаларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва иқтидорини ривожлантиришга қаратилган бундай оромгоҳлар ёш авлоднинг билим ва кўникмаларини бойитишда муҳим аҳамият касб этади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА