Марокашда 50 йилда илк бор қор ёғди
Марокашда охирги 50 йил ичида илк маротаба қор ёғди, деб хабар беради “Maghreb Arabe Press” телеканали. Мамлакат миллий метеорология маркази бундай ноодатий об-ҳавони Шимолий Европадан совуқ ҳаво оқиминингкириб келиши билан боғламоқда.
Таъкидланишича, бир қанча вилоятлар, хусусан Азилаль, Бени-Меллаль, Ифран, Мидельт, Тарудант, Тингир, Варзазат ва Ал-Ҳавзда ҳам қор ёғиши кузатилган. Айрим туманларда қор 35-40 сантиметр қалинликда ёққан, тоғли туманларда эса ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетган.
Маҳаллий аҳоли табиатнинг бундай ноёб ҳодисасидан фойдаланиш мақсадида Марокашдан бир соат узоқликда жойлашган Укаймден тоғ курортига йўл олди.
Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА