Марко Рубионинг ташрифи Америкадаги ўзбеклар нигоҳида (+видео)
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг юртимизга ташрифи ва Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё – АҚШ” (C5+1) форматида ташқи ишлар вазирлари учрашувининг ўтказилиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим дипломатик воқеалардан бири бўлди.
Мазкур ташриф Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиёт масалаларида ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга.
Табиийки, бундай юқори даражадаги дипломатик мулоқотлар нафақат сиёсий ва эксперт доиралари, балки хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан ҳам катта қизиқиш билан кузатилмоқда.
Айниқса, Америка Қўшма Штатларида яшаб, меҳнат қилаётган, тадбиркорлик, илм-фан ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар учун икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши алоҳида аҳамиятга эга. Бинобарин, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши иқтисодий алоқалар билан бир қаторда, инсонлар ўртасидаги мулоқот, таълим, касбий тажриба алмашиш ва янги ташаббусларни амалга ошириш учун ҳам имкониятлар яратади.
Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи ва Ўзбекистон – АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида ЎзАнинг Қўшма Штатлардаги мухбири океан ортида истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан суҳбатлашди.
Баҳодир Шаропов, ЎзА
Филадельфия, АҚШ