Марказий Осиё шаҳарларининг келажаги
Пойтахтимизда “Марказий Осиё шаҳарларининг келажаги” мавзусида халқаро форум иш бошлади.
Форумда дунёнинг 17 мамлакатидан малакали архитектор, маркетолог, бизнес, қурилиш ва бошқа соҳаларнинг етук мутахассислари иштирок этмоқда. Тадбир доирасида дунёга машҳур архитекторлар замонавий меъморий ечимлар борасида тақдимотлар ўтказиши режалаштирилган.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов иштирок этиб, мазкур халқаро тадбир шаҳарларнинг барқарор ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Иштирокчилар икки кун давомида ялпи мажлисдан ташқари шўъба мажлисларида иштирок этиб, яшил шаҳарларнинг аҳамияти, шаҳарлар тараққиётида инвестициянинг роли, рақамлаштиришнинг долзарблиги, барқарор ривожланиш учун юқори технологик таклифлар каби қатор мавзуларни муҳокама қилади.
Форум эртага – 28 май куни ҳам давом этади.

ЎзА