Марказий Осиё муҳим ҳаво транспорти марказига айланиши мумкин
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) Европа бўйича минтақавий вице-президенти Рафаэль Шварцманнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё асосий ҳаво транзити марказига айланиши мумкин.
Дипломат таъкидлашича, бу нафақат минтақа мамлакатларининг иқтисодий ўсиши, балки ҳозирги геосиёсий вазият билан ҳам боғлиқ.
– Бугун Шарқ ва Ғарб ўртасидаги парвозлар учун қатор ҳаво майдонлари ёпилган, кўплаб минтақалар орқали транспорт ҳаракати йўналишлари қайта кўриб чиқиляпти, соҳа ривожи учун янги имкониятлар яратиляпти, – деди мулозим.
IATA вакили Марказий Осиё орқали юк ташиш истиқболини таъкидларкан, ҳозир ушбу салоҳиятни юзага чиқариш йўллари муҳокама қилинаётганига эътибор қаратди.
С.Раҳимов, ЎзА