Маърифатпарвар жадид — Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли (+видео)
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида маърифатпарвар жадидлардан бири, сиёсат жамоат арбоби — Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли ҳақида маълумот берилади.
Усмонхўжа Эшонхўжа нафақат сиёсий, балки жамоат арбоби сифатида ҳам таниқли шахс ҳисобланади. Андижон фарзанди бўлган Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли 1899 йилда ўша Андижонда таваллуд топган. Усмонхўжа Эшонхўжа ўғлининг фаолиятига эътибор берадиган бўлсак, у дастлаб ўша беш ёшидан бошлаб ўша мактаб таълимини олади, кейинчалик эса ўша даврдаги Туркистонда олий таълим муассасаси бўлган мадраса таълимини олади. Кейинги фаолияти жараёнида у ўша даврнинг рус тузум мактаби бўлган мактабларда таълим олиш орқали рус тилини ҳам ўрганади. Кейинчалик эса эркаклар гимназиясида таълим олган ҳолатда ko‘p билимини оширганлигини кўришимиз мумкин. Натижада Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли нафақат ўша туркий тилларни, балки форс, араб ҳамда рус тилларини яхши эгаллаган.
Унинг жадидчилик ҳаракатига кириб келиши эса, 1910-йиллардан кейинги, айниқса 1914-йиллардан кейин яққол кўзга ташлана бошлайди. У Андижонда ташкил этилган "Туркистанский голос" газетасида 1916–1917-йилларда фаолият олиб борганлигини кўришимиз мумкин. Бу билан айтиш керакки, Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли ўша даврда рус тилини яхши билган, қолаверса, ўша даврнинг йирик жадид намояндалари бўлган Убайдулло Асадуллахўжаев ёки Вадим Чайкинлар билан яхши алоқада бўлган ва уларнинг жадидчиликка оид тарғибот-ташвиқот ишларини, жадидларнинг, айниқса Фарғона водийси жадидларининг мақсад ва маслакларини яхши тушунган ҳолатда ўзининг фаолиятини олиб борган.
Кейинги фаолияти жараёнида, таълим олиб қайтгандан кейин, Усмонхўжа Эшонхўжа Ўзбекистонда коммунистик партиянинг бир қатор лавозимларида фаолият олиб борганлигини кўришимиз мумкин. Шу билан биргаликда 1924-йилгача бўлган давр мобайнида Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли нафақат ўша даврда Туркистонда нашр этилган "Қизил байроқ", "Туркистон" ва бир қатор газета-журналларга муҳаррирлик ҳам қилади. У ўз навбатида шу даврда Туркистон СССР ҳукумати билан биргаликда Бухоро ҳамда Хоразм жумҳуриятларидаги давлатчилик фаолиятида ҳам иштирок этган. Совет ҳукумати унинг илмидан фойдаланиш мақсадида уни Хоразм ва Бухоро жумҳуриятларидаги сиёсий бюро аъзолигига юборади ва 1924-йилгача ана шу ҳукуматларда ҳам ўз фаолиятини олиб борганлигини кўришимиз мумкин.
Бироқ гарчанд совет ҳукумати давлат бошқарувидаги маълум бир лавозимларда ишлаган бўлса-да, ўша даврдаги жадид намояндалари олиб борган миллий фаолиятда, ҳукуматда туриб миллат манфаатлари учун курашиши билан жадидлар орасида ўз обрўсини йўқотмаган ва уларга кўплаб хизматлари синганлигини кўришимиз мумкин. 1924-йилда биламизки, октябрдан кейин совет ҳукумати Туркистонни парчалаш ишларини амалга оширади ва уларни миллий ҳудудий чегараланиш орқали бир қанча республикаларга бўлиб юборишади. Шу жараёнда Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли ҳам ана шу milliy-hududiy чегараланиш ишларида иштирок этган.
1925-йилдан бошлаб токи 1930-йилгача бўлган давр мобайнида Усмонхўжа Эшонхўжа ўғлининг ҳаёти ва фаолияти бевосита совет давлатининг маркази бўлган Москвада кечади ва шу жараёнда у Қизил профессорлар институтининг фалсафа бўлимида таълим олади. 1930-йилдан кейинги фаолиятига эътибор берадиган бўлсак, у дастлаб Қорачой автоном совет республикасида котиб, кейинчалик эса Қозондаги темир йўл сиёсий bo‘limida партия мудири каби лавозимларда ишлайди, токи 1937-йилгача бўлган давр мобайнида. Бироқ 30-йиллардан кейин бошланган қатағон сиёсати жараёни 1937-йилга келиб Усмонхўжа Эшонхўжанинг ҳам фаолиятига рахна сола бошлайди. Натижада 1937-йил 15-августда у Қозон ички ишлар халқ комиссарлиги томонидан қўлга олиниб, 1938-йилгача тергов остида бўлади ва жисмоний ҳамда руҳий азобларга қарамасдан, ўзига қўйилган сохта айбларни тан олишни хоҳламайди. Шунга қарамасдан, учлик томонидан унга қўйилган бир қатор мажбурий айбловлар асосида, 1938-йил 4-октябрда Усмонхўжа Эшонхўжа ўғли НКВД учлиги томонидан чиқарилган суд ҳукмига кўра ўлим жазосига ҳукм этилади.
<iframe width="830" height="467" src="https://www.youtube.com/embed/wQOgpOoYmKs" title="Ma’rifatparvar jadid — Usmonxo‘ja Eshonxo‘ja o‘g‘li" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА