Марҳамат туманида Ёшлар куни кенг нишонланди
Марҳамат туманидаги Болалар истироҳат боғида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан «Ёшлар гала-концерт» шоу дастури ўтказилди. Унда туман ҳокими Б.Йўлдошев ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида ёшлар ойлиги доирасида ташкил этилган турли кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида юқори натижа кўрсатган ёшларга туман ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-2970]
Шунингдек, бокс бўйича пойтахтда ўтказилган «Shohjahon promotion» жамоасидан 60 кг вазн тоифасида профессионал рейтинг жангида ғалаба қозонганлиги учун Ботир Зокиров, Тошкент шаҳрининг «Саховат спорт сервис» спорт мажмуасида ўтказилган кикбоксинг бўйича «Uzbekistan Open» халқаро турнирида 51 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаган Зоҳид Ҳомидов ҳамда худди шу турнирда 55 кг вазн тоифасида 2-ўринни эгаллаганлиги учун Маҳлиё Азимовалар туман ҳокими томонидан рағбатлантирилди.
Гала-концертда машҳур хонандалар, ёш истеъдодлар ҳамда ижодий жамоалар ўзларининг дилтортар куй ва қўшиқлари, кўнгилочар дастурлари билан тадбирга янада файз киритди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА