Мардлик ва жасорат бобида тенгсиз
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Шимоли-ғарбий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакат ҳаётининг бошқа жабҳалари билан бир қаторда ҳарбий соҳанинг энг муҳим йўналишлари бўйича замон талабларига мос қарорлар қабул қилингани, амалга оширилган тизимли ва стратегик комплекс чора-тадбирлар натижасида қисқа давр ичида миллий армиямизнинг жанговар шайлиги ва мамлакатнинг мудофаа қобилияти сезиларли даражада ошганини таъкидладилар.
[gallery-13433]
Тадбир доирасида мардлик ва жасорат бобида сафдошларига намуна бўлиб келаётган ҳарбий хизматчиларга юксак даражали давлат мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА