Малайзия Туркманистонга газ қазишда ёрдам беради
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан икки кунлик ташриф билан Туркманистонга келди.
Музокаранинг асосий мавзуси энергетика соҳасидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш орқали икки томонлама алоқани янада мустаҳкамлаш. Иброҳимнинг ташрифи арафасида Туркманистон раҳбари давлатга қарашли “Ҳазарнебит” компаниясига Малайзия билан ҳамкорликда Каспий денгизининг Туркманистонга тегишли ҳудудидаги конларни ўзлаштиришга рухсат берувчи фармонни имзолади.
Мулоқот давомида томонлар транспорт ва логистика, сунъий интеллект, рақамли технология, ҳалол маҳсулот, қишлоқ хўжалиги каби муҳим соҳаларда шерикликни ривожлантириш имкониятини ҳам муҳокама қилдилар.
С.Раҳимов, ЎзА