Мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 20 март – шанба куни барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, дам олиш куни ҳисобланади.
Шу муносабат билан 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йили баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Халқ таълими вазирлигига кўра, баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.
2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.
ЎзА