Мактабгача таълим ташкилотлари ўрганилди
Мамлакатимизда давлат тили самардорлигини таъминлаш юзасидан босқичма-босқич тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Яшнобод туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида мазкур муассасаларнинг пешлавҳа ёзувларининг ҳолати ва Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослиги ўрганилди.
92-, 93-, 129-, 237- ва 329-ММТларда олиб борилган ўрганиш давомида масъулларга амалдаги давлат тили ҳақидаги қонунчилик, унинг мазмун-моҳияти ва бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, фаолият олиб бориш лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, беғубор ва маъсум қалб эгалари бўлмиш болажонларга боғча ёшидаёқ она тилимизнинг маъно-моҳиятини уларнинг дунёқрашига мос равишда ўргатиш зарур экани ҳамда бу борада мунтазам тушунтириш ишларини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.
— Ўзини, ота онасини, ўртоқларини ҳурмат қилган бола ўз она тилини ҳам ҳурмат қилиши кераклигини мурғак дилбандларимизга ҳозирдан турли суратлар, шеърлардан наъмуналар асосида тушунтириш керак — дейди Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Аъзамович. – Кейинги ўрганишларда Яшнобод тумани ҳудуди марказий кўчаларидаги ташқи реклама, эълон, пешлавҳа, тўйхона ва кафеларнинг номлари ҳам кўриб чиқилади.

Яшнобод туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.