Мактаб учун янги бино қурилди
Ўзбекистон Президенти куни кеча таълим- тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти чоғида сўнгги йилларда 6 мингта давлат мактаби реконструкция қилингани ва янгидан қурилганини айтди..
Уларнинг бири Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 26 -мактаб эди.

“Чек” МФЙда 1645 нафар аҳоли яшайди. 335 та оиланинг фарзандлари қишлоқдаги биргина 26-мактабда ўқишади. У ҳам 1972 йилда 320 ўринга мўлжаллаб қурилган эди. Аммо мактаб ёшидаги болалар кўплиги учун шунча ўринда 574 нафар ўқувчи таълим оларди. Ниҳоят 1 октябрь улар учун ҳақиқий байрамга айланди. 5 миллиард сўм сарфланиб, янги 420 ўринли қўшимча бино қурилди, эскиси таъмирланди. Ўқувчилар бундан буён кенг ва ёруғ хоналарда ўқишни давом эттиради. Энди улар учун тўгараклар, мулоқот хоналари ҳам очилади.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА мухбири