“Мактаб лигаси” мусобақалари ўқувчи ёшларни чорламоқда
Бугун, 10 сентябрдан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Мактаб лигаси” мусобақаларига старт берилди.
Мактаб ўқувчилари ўртасида спортни оммалаштириш ва иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида 10 та спорт тури бўйича ўтадиган мазкур мусобақаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 5tashabbus.uz платформаси орқали амалга оширилади.

Спортнинг енгил атлетика, шахмат, шашка, мини-футбол, волейбол, стол тенниси, воркаут, стритбол, кроссфит турлари ҳамда қувноқ стартлар бўйича ташкил этиладиган “Мактаб лигаси”нинг илк босқичи сентябрь ойи давомида таълим муассасасида синфлараро ўтказилса, иккинчи босқичи октябрь ойида мактаблар ўртасида бўлиб ўтади.
Шунингдек, “Мактаб лигаси”нинг учинчи босқичи ноябрь ойида ташкил этилиши белгиланган.
Бундан ташқари, келгуси йил ушбу ўйинларнинг ҳудудлараро ва республика финал босқич мусобақалари ўтказилиши назарда тутилган.
Т.Рўзиев, ЎзА