Мактаб кутубхонасига 500 номдаги китоблар совға қилинди
“Миллий тикланиш” демократик партияси жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, аҳолининг маъанавий-маърифий дунёқарашини бойитиш, айниқса, ёш авлод вакилларини китобга ошно қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Шу мақсадда партия қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, “Миллий тикланиш” китоб жавони” лойиҳаси доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига китоблар тўпламлари тақдим этиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳанинг навбатдаги манзили Паркент туманидаги 31-сонли мактаб бўлди. Партия Марказий кенгаши вакиллари ҳамда депутатлар 31-мактабнинг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, “Миллий тикланиш” китоб жавони" лойиҳаси доирасида мактаб кутубхонасига 500 номдаги китоблар тўпламини совға қилди.

Шунингдек, ташриф давомида якунланган ўқув йили мобайнида “Тарбия” фанининг қай даражада ташкил этилганига эътибор қаратилди. Мазкур фанни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдим этган тажрибали педагог Алишер Ғаффоров партия Марказий кенгаши томонидан муносиб рағбатлантирилди.
М.Комилова,
ЎзА