Мактаб директорининг кирдикори фош бўлди
Қоракўл туманида мактаб директори томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти фош этилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Натижада Қоракўл туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг раҳбари, Хўжакон маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Ж.Ф. ўз хизмат мавқеидан фойдаланади.
Маълум бўлишича, бошқа фуқаролар Б.М. исмли эркакни мактаб қорувули, Н.С. исмли аёлни фаррош вазифасига ишга қабул қилганлиги эвазига ушбу мактаб хўжалик ишлари бўйича мудираси фуқаро Х.Г. орқали уларнинг бир ойлик маошлари миқдорига тенг кимёвий ишлов берилган 900.000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА