Макрон: Трамп Украина бўйича қарашини ўзгартирди
Франция Президенти Эммануэль Макрон маълум қилишича, Дональд Трамп энди Украина Россияга мағлуб бўлиши муқаррар, деган қарашдан воз кечган.
Қайд этилишича, Макрон G7-2026 якуни бўйича “France TV” телеканалига берган интервьюсида Америка етакчиси 2025 йил бошида Оқ уйга қайтгач, дастлаб “Украина узоқ қаршилик кўрсата олмайди, деб ҳисоблаши”ни айтган.
Франция раҳбари сўзларига кўра, кейинги ойларда вазият сезиларли даражада ўзгарган. Хусусан, Трамп украиналиклар кутилганидек таслим бўлмагани, қиш мавсумини ҳам бардош билан ўтказганини кўрди. Бу ҳолат АҚШ Президентининг қарашларига жиддий таъсир кўрсатган.
Д.Ҳакимов, ЎзА