Маҳаллада спорт майдони
Ўзбекистон футбол терма жамоасининг жаҳон чемпионати мундиалида иштироки мухлислар ва футболга қизиқадиганлар сафини янада оширмоқда. Бугун Фарғона вилоятининг деярли барча шаҳар-туманларида сунъий ва табиий футбол майдонлари ташкил этилмоқда.
Данғара тумани Сойшилдир маҳалласида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида барпо этилган замонавий футбол майдони уларнинг бири.


Аҳоли ташаббуси билан амалга оширилган ушбу лойиҳа маҳаллада спорт инфратузилмасини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади. Унинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, спорт соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди. Замонавий талаблар асосида қурилган футбол майдони ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш ва спортнинг футбол турини янада оммалаштириш учун муҳим маскан бўлиб хизмат қилади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА