Маҳаллада ихчам тиббиёт шохобчаси иш бошлади
Ҳудудларда тиббиёт пунктлари тармоғини вужудга келтириш, ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатишни бугунги кун талаблари асосида ривожлантириш, хусусий тиббиёт муассасалари салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш маданиятини шакллантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан.
Наманган вилоятида поликлиникалардан узоқда жойлашган маҳаллалар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш борасида қатор чора-тадбирлар бажарилмоқда.
Хусусан, Давлатобод туманининг бирламчи тиббиёт муассасасидан узоқ масофада жойлашган Елҳон маҳалласида ҳам тиббиёт шохобчаси (контейнер) ташкил этилди.
Ушбу шохобчада электр, сув, канализация тармоқлари мавжуд бўлиб, қишда иссиқ, ёзда салқин.
[gallery-6748]
Тиббиёт шохобчасининг очилиш маросимида туман ҳокими сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ, ЎзА