“Маҳалла тизими ходимлари боғи” барпо этилди
2020 йилдан буён мамлакатимизда 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни сифатида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Навоий вилоятининг Қизилтепа туманининг Тавоис маҳалласи ҳудудида янги боғ барпо этилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Бекзод Бобомуродов барчани Наврўз байрами, шунингдек, Маҳалла тизими ходимлари куни билан табриклади ва ушбу боғ “Қизилтепа маҳалла тизими ходимлари боғи” дея номланишини таъкидлади.


Иштирокчилар янги боғга ҳудуд иқлимига мос дарахт кўчатларини ўтқазди.
Боғнинг умумий майдони 22 гектар бўлиб, 30 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.


А.Бўриев, ЎзА мухбири