Маҳалла раисларига компьютерлар топширилди
Мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг муҳим асоси бўлган маҳалла тизимига эътибор тобора ортиб бормоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллигини ошириш, маҳалладаги мавжуд камчиликларга ечим топишда соҳага замонавий технологияларни жалб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаш жоиз.
Пойтахтимизнинг Бектемир тумани ҳокимлигида ҳудуд масъул идоралари вакиллари, маҳалла фаоллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида тумандаги жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларига компьютерлар топширилди.
Аввалроқ Бектемир тумани маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига планшетлар берилган эди.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА