Маҳалла раисининг кирдикори фош бўлди
Учкўприк туманида фуқаронинг 23,7 миллион сўмини қўлга киритган маҳалла раиси аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда маҳалла раисининг фирибгарлиги фош бўлди.
Тумандаги «Т» маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.М. фуқаро Ш.га имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан унинг 23,7 миллион сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 3 миллион сўмини қайтарганлиги ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
М. Сулаймонов, ЎзА