Маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиблари
2022 йилнинг май ойида мамлакатимизда маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.
Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани “Чармгар”, “Санам” ва “Мустақиллик” МФЙларида ўтказилган тадбирда шу ҳақида сўз борди. Иштирокчиларга “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида батафсил маълумот, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Сайловни ўтказиш билан боғлиқ саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Тадбир доирасида Китоб тумани давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатилди. Хизматлар давомида 3 нафар фуқарога ИНПС, 2 нафар фуқарога руҳий ва наркология шифохоналари ҳисобида туриш турмаслик ҳақида маълумотнома берилди. 3 нафар фуқаронинг фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича аризалари қабул қилинди.

Шунингдек 30 нафардан ортиқ фуқарога тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди ва қолган қабул иштирокчиларга давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.