Маҳалла — ислоҳотлар манзили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳридаги Намозгоҳ маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда ижтимоий масалаларни манзилли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулҳаё Ҳайдарова маҳалла фаоллари ва мутасаддилар билан мулоқот қилди. Унда хотин-қизларнинг бандлиги, мурожаатлари, тадбиркорлик ташаббуслари ҳамда оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
[gallery-31144]
Шунингдек, маҳалланинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Аҳолини зарур хизматлар билан узлуксиз таъминлаш, мавжуд муаммоларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Айни пайтда Намозгоҳ маҳалласида 6 минг 247 нафар аҳоли истиқомат қилиб, ҳудудда 150 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Камбағаллик реестрига киритилган оилалар билан манзилли ишлаш, уларни бандлик ва тадбиркорликка жалб этиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Мустақиллик байрами ва янги ўқув йили арафасида маҳаллада ободонлаштириш, хавфсизликни таъминлаш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА