Магистрлик учун синов бошланди
Бухоро давлат тиббиёт институтида магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар учун мутахассислик фанларидан кириш тест синови имтиҳонлари бўлиб ўтмокда.
Магистратура абитуриентлари кириш тест синовларини Бухоро давлат тиббиёт институтининг Тест марказида танлаган (ўзбек ёки рус) тилда топширишади. Шаффофликни таьминлаш максадида имтиҳонлар жараёнини веб сайт орқали кузатиш имконияти яратилган.
2021-2022 ўқув йилида институтга 29 та магистратура мутахассисликлари бўйича 197 нафар магистрантлар қабул қилиниши режалаштирилган эди. Бу ўқув йилида 10 та янги йуналишлар очилди. ССБ ва Жамоат саломатлигини сақлаш, Тиббий психология, Наркология, Травматология ва ортопедия, Суд-тиббиёт экспертизаси, Патологик анатомия, Шошилинч тиббий ёрдам, Педиатрия, Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси, Гигиена каби йўналишлар шулар жумласидандир.
Тест синовларида ҳам имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга абитуриентлар тана ҳарорати ўлчанган, антисептик воситалар билан дезинфекция қилинган ҳолда киритилади. Талабгорлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда компьютерларда тест саволларига жавоб беришади. Имтиҳон жараёнлари тўлиқ видео камера кузатуви остида ўтмокда.
Зариф Комилов, ЎзА