Маҳкумлар жазодан озод қилинди
Худди шу каби тақдимномалар асосида Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан Хатирчи туман ИИО Пробация гуруҳининг 5 та тақдимномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.
Айни пайтда юртимизда карантин сабабли судларда аксарият жиноят ишларини кўриш тўхтатилган бўлишига қарамасдан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси талаблари асосида муддатидан илгари жазодан шартли равишда озод қилиш юзасидан Ички ишлар органлари Пробация гуруҳлари томонидан киритилаётган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.
Худди шу каби тақдимномалар асосида Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан Хатирчи туман ИИО Пробация гуруҳининг 5 та тақдимномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.
Маҳкум Илёс Шукуров 20.02.2019 йил Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 209-моддаси 2 қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятлари содир этганлиги учун суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 209-моддаси 2 қисмининг «а» банди билан айбли деб топилиб, ЖК 45,57,59-моддалари тартибида 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Маҳкум жазони ўташ давомида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, жазони ўташ даврида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги ва ЖКнинг 73-моддасига асосан жазо муддатининг 1/2 қисмидан кўпроғини ўтаганлигини инобатга олиб, суд маҳкумни ўталмай қолган жазо муддати - 1 йил 2 ой 23 кунидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилди.
Шунингдек, суд мажлисида маҳкумлар О.Ҳамзаев, Б.Шукуров, Ш.Очилов ва А.Набиевлар ҳам суд томонидан тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
С.Бўтаев , Жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман судининг раиси