Лукашенко: "Белресурслар" мамлакат иқтисодий ва экологик хавфсизлигига салмоқли ҳисса қўшмоқда
Беларусь Президенти Александр Лукашенко "Белресурслар" холдинги бошқарув компанияси - "Белресурслар" очиқ ҳиссадорлик жамияти жамоаси ва фахрийларини тузилма ташкил этилганининг 30 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизмати маълум қилган.
“БелТА” ёзишича, етакчи таъкидлаганидек, ўтган давр мобайнида холдинг халқ хўжалиги мажмуаси тизимини бирлаштирган бўғин, қудратли кўп тармоқли ишлаб чиқариш ва савдо кластери сифатида шаклланди.
– Корхонангиз маҳсулотлари – тиббиёт буюмлари ва полимерлардан тортиб, маиший ва саноат кимёси товарларигача, доимий талабга эга бўлиб, “Беларусда ишлаб чиқарилган” брендини тарғиб қилиб, ички ва ташқи бозорда муносиб рақобатлашмоқда, – деди мамлакат раҳбари. – Тайёрлов шохобчалари ва сақлаш майдончаларининг кенг тармоғи, полимер ва шиша синиғини саралашга жорий этилаётган ноёб технология туфайли иккиламчи ресурслар хўжалик айланмасига қайтарилмоқда. Бу жараён иқтисодий ва экологик хавфсизликка салмоқли ҳисса қўшади.
А.Маматов, ЎзА