Ризо Паҳлавий: Озод Эрон Исроилнинг дўсти ва ҳамкорига айланади
Эрон валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги низо авж олишининг уч йиллигига бағишланган нутқида, жумладан, шундай деди:– Келажакда озод Эрон Исроилнинг дўсти ва ҳамкорига айланади. Яқин Шарқда мустаҳкам тинчлик фақат Теҳрондаги ҳозирги теократик режим қулагандан кейин ўрнатилади.
У маърузасида яҳудий давлати билан стратегик муносабат тикланиши зарурлигини алоҳида таъкидлаган.
Паҳлавий эронликларнинг яҳудий халқи билан алоқалари 2500 йил аввал, Буюк Форс шоҳи Кир ҳукмронлиги давридан бери давом этиб келганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, демократик ўзгаришлар мамлакатга ушбу тарихий анъанани тиклаш, минтақада Исроилнинг асосий иттифоқчисига айланиш имконини беради.
Бундан ташқари валиаҳд шаҳзода Ислом Республикасини вазият беқарорлашуви учун бевосита жавобгар, қолаверса, ҲАМАСга асосий ҳомий ва қурол етказиб берувчи, деб атади.
С.Раҳимов, ЎзА