"Лос-Анжелес-2028"га тайёргарлик кўраётган олимпия жамоаси “Насаф” ва “Сўғдиёна” билан куч синашади
Шу кунларда футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси пойтахтимизда жойлашган “Миллий футбол маркази”да навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
“Лос-Анжлес-2028” Олимпиадаси йўлидаги саралаш мусобақаларига ҳозирлик кўраётган Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги олимпиячиларимиз мазкур ўқув-йиғин давомида бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Жумладан, машғулот жараёнида олимпиячилар жамоаси 6 июль куни “Насаф” ҳамда 9 июлда эса “Сўғдиёна” жамоаларига қарши назорат учрашувларида майдонга тушади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Равшан Ҳайдаровнинг билдиришича, мазкур йиғинда терма жамоага номзод бир қатор футболчилар кўрикдан ўтказилади.
Т. Рўзиев, ЎзА