Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида умумжамоада 3-ўринни эгаллади
Таиландда спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши йўналишида кечган сўнгги кунги беллашувларда Ўзбекистон U20 терма жамоаси аъзолари 5 та медални қўлга киритди.
Ортда қолган кунда ёш юнон-рум курашчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Муросасиз беллашувларда терма жамоамиз аъзоларидан: Оғабек Муқимов -67 килограммда олтин, Достонбек Орипов -60 килограммда кумуш, Беҳрузбек Валиев(-72), Бекмурод Рустамов(-82), Фахрикамол Комилжонов(-97) бронза медалларига эга чиқди.

Осиё чемпионати якунларига кўра, юнон-рум курашчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларига эгалик қилган ҳолда умумжамоа ҳисобида 3-ўриндан жой олди.
Т. Рўзиев, ЎзА