“Лочинлар” жамоаси – танлов ғолиби
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятдаги куч тузилмаларининг ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур – умумармия ёшлар нигоҳида” интеллектуал танлови ўтказилди.

Буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан ташкил этилган танловда иштирокчилар ақлий ва жанговар салоҳиятини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, “Лочинлар” жамоаси танлов ғолиби бўлди. Кейинги ўринлар “Қалқон” ва “Шижоат” жамоаларига насиб этди.
[gallery-16016]
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА