Литва ҳудудида ядровий қурол жойлаштиришга қўйилган тақиқ бекор қилинади
Литва парламенти – Сейм мамлакат ҳудудида ядро қуроли жойлаштиришга қўйилган тақиқни бекор қилиш таклифини маъқуллади. Ушбу масала муҳокама қилингандан сўнг конституциявий тузатишни кўриб чиқиш учун тегишли қўмиталарга юборилди.
Ялпи мажлисда 99 аъзо ушбу чорани қўллаб-қувватлади, 13 киши қарши овоз берди ва беш киши бетараф қолди.
Қарорда Литва ҳудудида ядровий қуролларни ҳам назарда тутувчи оммавий қирғин қуроллари жойлаштирилишини тақиқловчи 137-модда мамлакат конституциясидан олиб ташланиши белгиланган.
Сейм конституциявий тузатиш бўйича икки бор, уч ойлик оралиқ танаффус билан овоз бериши керак. Тузатиш 141 аъзодан 94 нафарининг малакали кўпчилик овози билан қўллаб-қувватланиши лозим. Жараён 6 октябрда бошланади, иккинчи овоз бериш 12 январга белгиланган.
С.Раҳимов, ЎзА