Лейбористлар ичида исён кучайди. Стармер ҳокимияти қулайдими?
Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер жиддий сиёсий босим остида қолди. Маҳаллий сайловдаги оғир мағлубиятдан кейин Лейбористлар партияси ичида уни истеъфога чиқариш чақириғи авж олмоқда.
Сўнгги икки кун ичида 80 дан ортиқ тарафдор ноиб Стармернинг олдига кетиш санасини эълон қилиш талабини қўйган. Партия ичида “тинч алмаштириш” орқали янги етакчини сайлаш муҳокамаси бошланган. Бинобарин, Стармер ҳукумат йиғилишида лавозимини тарк этмаслигини билдириб, “мамлакат биздан бошқарув давом эттирилишини кутяпти” деди.
Сиёсий инқироз Британия молия бозорига ҳам таъсир қилди. Сармоядорлар ҳукуматда яна беқарорлик бошланишидан хавотирга тушгач, давлат қарзи оша бошлади. Айрим таҳлилчилар Стармер кетиши ортидан ҳукумат ўта чап қанот сиёсатчилари таъсирига тушиб қолиши мумкинлигини тахмин қилган.
Айни пайт партия ичида эҳтимолий ворислар муҳокамаси авж олган. Соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг асосий даъвогар сифатида кўриляпти. Шунингдек, Энди Бёрнем ва собиқ вице-премьер Анжела Рэйнер номи ҳам тилга олинмоқда.
Кузатувчилар фикрича, 2024 йил “барқарорлик ваъдаси” билан ҳокимиятга келган Стармер ҳозир оғир сиёсий синовга дуч келган.
Мусулмон Зиё, ЎзА