Лайма Владсон Мисрда порламоқда
Мисрда Халқаро теннис федерацияси томонидан W15 таснифига кирувчи хотин-қизлар ўртасидаги турнирда Лайма Владсон мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Нуфузли мусобақанинг жуфтлик беллашувларида Лайма мисрлик Ямин Эззат билан тандем ҳосил қилди ва илк босқичда даниялик София Мортенсен ва Тале Мире дуэтини 6:1, 6:3 ҳисобида таслим этди. Энди улар чорак финалда италиялик Камилла Занолини ва франциялик Лоуна Зоппас жуфтлиги билан рақобатлашади.
Дарвоқе, Лайма Владсон халқаро турнирнинг яккалик беллашувлари илк даврасида нейтраль теннисчи Анна Седишевага қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА