Кузги шудгорлаш – ҳосилдорлик гарови
Фарғона вилоятида кузги шудгорлаш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Фарғона вилоятида кузги шудгорлаш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада туманлардаги машина трактор паркларида мавжуд шудгор ишларида қатнашадиган техникаларнинг созлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Бувайда туманидаги машина трактор паркида бўлиб, техникаларнинг ҳолати билан яқиндан танишди ҳамда техникалар сонини кўпайтириш, уларнинг иш унумдорлигини янада ошириш кераклиги бўйича топшириқлар берди. Механизаторлар билан учрашув чоғида вилоят ҳокими шудгор ишларини ўз вақтида сифатли бажаришга муҳим эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. 15 гектар ҳайдалган ер майдони учун мукофот пули белгиланишини айтиб ўтди.
Тумандаги машина трактор паркида 9 та отряд ташкил этилди, ишчиларнинг шароитлари яхшиланди. 7 та вагон уларнинг дам олиши учун шай ҳолатга келтирилди. Мавжуд техникалар ва омочлар янгиланди. Бир мавсумга етарли талаб этилган эҳтиёт қисмлар, ўғит ва ёқилғи таъминоти узлуксизлиги таъминланади. Шунингдек, механизатор ва ишчилар муносиб тарзда рағбатлантирилиб борилади.
Айни пайтда вилоятдаги машина трактор парклари механизаторлар кузги шудгорлаш ишларига киришмоқда.


